Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A
Сайтнинг тўлиқ талқини
  • Бош саҳифа
  • Сайт харитаси
  • Мобил талқин
  • Заиф кўрувчилар учун
  • Тизимга кириш
Уз En Ru

“Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамияти

“Ромитан пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

  • Гимн

  • Флаг

  • Герб

Ишонч телефонлари

(+99865) 221 22 11
(+99865) 221 22 86
Меню
  • Биз ҳақимизда
    • Тарих
    • Раҳбарият
    • Жамият фаолияти
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Сертификат ва лицензиялар
    • Бўш иш ўринлари
    • Иш графиги
  • Ишлаб чиқариш
    • жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
    • Технологик жараён
    • Пахта хом ашёси
    • товарларни етказиб бериш
    • Ривожлантириш динамикаси
  • Корпоратив бошқарув
    • Бошқарув органи
      • Кузатув Кенгаши
      • Тафтиш комиссияси
      • Ижроия органи
      • Ички аудит хизмати
    • Ахборотни ошкор этиш
      • Муҳим фактлар
      • Молиявий ҳисоботлар
        • Йиллик ҳисобот
        • Чораклик ҳисобот
      • Жамиятнинг бизнес-режаси
      • Эмиссия рисолалари ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорлар
      • Афилланган шахслар рўйхати
      • Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
      • Аудиторлик хулосаси
      • Ваколатхона ва филиаллар
      • Aкциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш якунлари
      • Жамият стратегияси
    • Ички ҳужжатлар
      • Жамият Устави
      • Корпоратив бошқарув Кодекси
      • Ахборот сиёсати ҳақида низом
      • Ички назорат тўғрисидаги низом
      • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
      • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиб тўғрисидаги низом
      • Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
      • Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
      • Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
      • Ижроия органи тўғрисидаги низом
      • Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом
      • Ижроия органини конкурс асосида танлаш тартиби
    • Акциядорларга
      • Дивидендлар тўлови хақида маълумот
      • Акцияларни харид қилиш
      • Эълонлар
    • Коллегиал ва маслаҳат органлари
    • жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар
  • Интерактив хизматлар
    • Ишонч телефонлари
    • Кўп бериладиган саволлар
    • Фуқаролар мурожати
  • ОАВ хизматлар
    • Янгиликлар
    • Пресс-релизлар
    • Янгиликлар архиви
    • Медиакутубхона
      • Фотогалерея
      • Видео материаллар
    • ОАВ биз ҳақиммизда
    • Эълонлар
  • Алоқалар

Тарих


 

Ромитан пахта тозалаш корхонаси 1984 йил йилда қуриб, ишга туширилган. Корхона цехида қуритиш-тозалаш цехи 2 та СБО русусмли қуритиш барабанлари, 2 та ТГ-1.5 русусмли иссиқлик генераторлари, 5 та СС-15А русумли сепараторлар, 2 та ПЛПХ русумли жамланма тизимлардан ва 5 та “Меҳнат” русумли йирик ифлосликларни тозаловчи батареядан ташкил топган бўлиб, 2 та ПЛПХ жамланма тизими ўз навбатида 4 майда ифлосликларни тозалаш агрегатлари ва 12 та РХ русусмли йирик чиқиндилардан тозаловчи машиналардан иборат эди.

            Корхонада жин-линтер ва пресс цехида бир дона СС-15А сепаратори, 3 та ДП-130 русумли жин ва 3 та 1ВП русумли тола тозалагичлар, 3 та батареядан иборат 15 та ПМП-160 русумли линтерлар, 3КВ тола конденсори, 3 та КВП-8 русусмлмли момиқ конденсорлари ва 3 дона ДА-8237 русусмли пресслар (биттаси толани, 2 таси момиқни пресслашга мўлжаланган) ва 30 та ҳар хил вентиляторлар ўрнатилган. Корхона 1998 йилда биринчи бор қисман реконструкция қилиниб, корхонанинг бош корпусига 2 қатор УХК линияси ўрнатилди, ундан тозаланган пахта лентали қия транспортёр орқали жинларга бериладиган бўлди. 2 та СБО русумли қуритиш барабанларидан иборат қуритиш гуруҳи пахта тозалаш цехига яқин қилиб жойлаштирилди, барабанларда қуритилган пахта механик йўл билан, яъни лентали қия траспортёр орқали УХК линиясига узатилади.

            Чигитдан момиқни бир мартада тозалаб олишни ташкил этиш учун аввал ўрнатилган 3 батареяни 2 батареяга айлантириб, ҳар батареяга 6 тадан, жами 12 та линтер қолдирилди ва момиқни 2 босқичда пресс цехига етказиш ташкил этилди. Бу лойиҳани татбиқ этиш учун линтоотводнинг конструкциясини (тузилишини) ўзгартиришга тўғри келди. Батареядаги ҳар 3 та линтердан бир гуруҳ қилиб линтоотвод чиқарилди, иккала гуруҳ бир асосий трубопроводга уланди ва момиқ циклонга йўналтирилди. Циклонда йиғилган момиқ пневмотранспорт орқали пресс цехида ўрнатилган КЛ русумли конденсорга берилади. Ундан тушган момиқ ОВМ ускунасида тозаланиб, пресс қутиларига туширилади. Қайта жиҳозлаб бажарилган бу чора-тадбирлар натижасида 1998 йилга нисбатан момиқ ишлаб чиқариш ҳажми 437 тоннадан 1 050 тоннагача кўтарилди, шу билан бир қаторда унинг сифат кўрсаткичлари 85,3 фоиздан 92,0 фоизгача ўсди.

            Худди шунингдек, тола ишлаб чиқариш бўйича ҳам кўрсаткичлар яхшиланди, жумладан, жинларнинг иш унумдорлиги ҳар арра сонига соатига 4,6 килограммдан 6,1 килограммгача етди. 2002 йил ҳосилидан тола чиқими 1998 йилдаги 32,3 фоиздан 33,27 фоизга ортди. Ишлаб чиқарилаётган толанинг сифат кўрсаткичлари шу даврда 6,7 фоизга яхшиланди. Корхонани қайта жихозлаш даврида янги, мукаммаллашган технологияни ишлаб чиқаришга жорий қилиш натижасида, жараёнда қатнашаётган машина ва механизмлар, хусусан, пахта тозалаш ускуналари сонининг қисқариши, уларда ўрнатилган электродвигателлар сонининг 224 тадан 163 тагача қисқаришига, бунинг эвазига 700 кВт/соат элект энергияси иқтисод қилиб қолинишига олиб келди. Натижада бир тонна тола ишлаб чиқаришга таъмилашга қадар ўртача 500-520 кВт/соат электр энергияси сарфланган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 320 кВт/соатни ташкил этмоқда. Корхонада кейинги пайтда қайта жиҳозлаш ва шу билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида бино ва иншоотлар эгаллаб турган 8 640 квадрат метр майдон очилиб, у ерларга дарахт ва гул кўчатлари ўтказилиб, кўкаламзорлаштирилди.

            Корхонада сифатли уруғлик чигит тайёрлаш бўйича жуда катта ишлар бажарилди. Олдинги уруғлик тайёрлаш цехи таъмир қилиниб, 8 та машинадан иборат чигитни туксизлантириш линияси ҳамда “Пектус” фирмасининг чигит саралаш агрегати ўрнатилди. ЧСА русумли уруғлик чигитни саралаш агрегати ўрнатилиб, уруғлик чигитни дорилаш машинаси модернизация қилиб қўйилди.

            Ҳозирги кунда кунда Ромитан пахта тозалаш корхонаси вилоятдаги самардорлиги юқори бўлган корхоналардан бири ҳисобланади.

2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Бошқарув раисининг
виртуал қобулхонаси
Шикоятлар мавжудми?
Онлайн тарзда юборинг
Онлайн калькулятор Меъёрий ҳужжатлар Бўш иш ўринлари Иш графиги

Эълон

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун эълон !

Акциядорлар диккатига !

Онлайн калькулятор

Натижа

Кондиция вазни (кг):

Ортиқча намлик учун 0,5 фоизлик чегирма (сўм):

Қуритиш қиймати (сўм):

Тозалаш қиймати (сўм):

Уруғлик пахта учун устама (сўм):

Терим пули (сўм):

Пахтанинг 90 % қиймати (сўм):

Пахтанинг 100 % қиймати (сўм):

Орқага

Сўровнома

Сайтни янги дизайни ёқдими?
Натижалар
Натижалар

Бухорода об-ҳаво

Янгиликларга обуна бўлиш

Email манзилингизни киритган ҳолда янгиликлар ва маслаҳатларни тўғридан-тўғри элетрон почтангиз орқали қабул қилиб олинг:

“Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамияти

“Ромитан пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

2025 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

0(365) 55-22-022

info@romitanpaxta.uz
https://romitanpaxta.uz/

Бухоро вилояти, Ромитан тумани, "Амир Темур" кўчаси 4 уй.

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 29.01.2020, 16:34

Матнда хатоликни курдингизми?

Сичқонча билан белгиланг ва Ctrl + Enter босинг

Сайт яратувчиси: Online Service Group

Сайтни янги дизайни ёқдими?

Аъло
23
Яхши
4
Қониқарли
1
Қониқарсиз
3

Тизимга кириш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech