Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун эълон !
“Ромитан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Ромитан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 22 апрель куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 17:00 да Ромитан туман, А.Темур кўчаси 4-уйда “Ромитан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 16:00 рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили: info@romitanpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият акциядорлари акцияларининг қийматини бир қисмини тўлаб бериш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 31 март 2023 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 18 апрель 2023 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Ромитан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Ромитан туман, А.Темур кўчаси 4-уй, электрон почта: info@romitanpaxta.uz, тел: 94-126-28-80.